Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди


  Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб ўрганишга иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” ташкил қилиниши фикримизнинг яққол далилидир.

Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 10 февраль куни Ғиждувон туман "Нодирабегим" МФЙ ҳудудида ўтказилди. Унда Бухоро вилоят адлия бошқармаcи бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.

Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик масалалари, пенсияни қайта ҳисоблаш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш тартиби, кредит ажратиш юзасидан ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, адлия ходимларидан керакли тавсияларни олдилар. Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ўрганилиши вақт талаб этганлиги боис тегишли тартибда назоратга олинди.

Зеро, юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборатдир.

МУХЛИС МУЗАФФАРОВ,
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари
бўлими етакчи маслаҳатчиси