Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди


  Жорий йилнинг 11 февраль куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Адлия бошқармасининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси бошқарманинг мажлислар залида ўтказилиб, унда бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинма ва органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Қайд этилдики, сўнгги пайтларда бошқарма ва унинг тизимида аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди, ОАВ ва блогерлар билан ҳамкорлик янада кучайтирилди.

Таъкидлаш жойизки жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан адлия органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг асосий вазифалари қабул қилинган қонун ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилишдан иборат бўлиши айтиб ўтилди.

Ҳайъат мажлисида ўтган 2020 йил давомида Адлия органларида амалга оширилган бир қатор ижобий ишлар билан бирга айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигига асосий урғу берилиб, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилинди.

Хусусан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, яъни аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, халқ ичига кириб бориш фаолияти талаб даражасидан анча йироқлиги, айрим ҳудудларда сайёр қабуллар хўжакўрсинга ташкиллаштирилаётганлиги, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоларни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Мажлис якунида бошқарма раҳбари туман ва шаҳар адлия бўлимлари раҳбарларига соҳада тизимли назоратни янада кучайтириш, касб-одоб қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш, тегишли масалаларни соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилиш орқали ҳал қилиш бўйича ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Ҳайъат мажлисида халқ адлия органлари фаолиятидан рози бўлиш кераклиги, адлия органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўймаслиги ва келгусида белгиланган режаларни амалга оширишда фаол бўлиш кераклиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ