Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Тақдимнома киритилгач тиббиёт ходимларига қўшимча рағбатлантириш пуллари тўлаб берилди


    Телеграм мессенджеридаги "BUKHARA NEWS" каналига вилоят Эндокринология диспансери томонидан коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун жалб қилинган тиббиёт ходимларига кунлик 6% қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги юзасидан қолдирилган мурожаат, вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида вилоят Эндокринология диспансери томонидан коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун жалб қилинган 11 нафар тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақига жами 7 996 168 сўм кунлик 6% қўшимча тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонининг 17-бандида соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиши, 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сонли Қарорининг 2-бандида белгилансинки, махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан 2020 йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилиши белгиланган..

Шунингдек,Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 30.04.2020 йилдаги 0-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш талабларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ” талаблари асосида тўлов амалга оширилади белгиланган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан Бухоро вилоят Эндокринология диспансерига тақдимнома киритилиши натижасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун жалб қилинган 11 нафар тиббиёт ходимларига жами 7 996 168 сўм кунлик 6% қўшимча тўловларни тўлаб берилиши таъминланди.

ТУЙҒУН АЗИМОВ,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи