Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ НЕГА БЕКОР ҚИЛИНДИ?


 

   Ғиждувон тумани “Армечан” МФЙ “Кўшкпоён” қишлоғида яшовчи, фуқаро Ҳ.Қиличованинг “Нафиса Хафиза Омади” фермер хўжалиги ер майдони олиб қўйилганлигидан норози бўлиб, туман ҳокимининг тегишли қарорини бекор қилишни сўраб ёзган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, туман ҳокимининг қарори фермер хўжалиги раҳбарининг аризаси олинмасдан фермер хўжалигига ижара асосида тегишли жами 1.30 гектар ер участкаси туман захира ерлар фонди ҳисобига ўтказилиб қонунчилик талаблари бузилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши, 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилиниши кўрсатилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандида ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суд қарорига биноан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасида ҳокимнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан қайта кўриб чиқилиши қайд этилган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт шароитларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди ва ноқонуний қарор бекор қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

ДИЛШОД НАРЗУЛЛАЕВ,
Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи