Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

“Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти


I. Қонуннинг мақсади. 
Қонуннинг мақсади фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ва одил судловни амалга ошириш сифатини янада яхшилаш имконияти яратиш, коррупциявий омилларни бартараф этиб, шикоят қилиш институтининг самарадорлигини ошириш, ўрта бўғиндаги судларнинг масъулияти кучайтириш, суд қарорларининг сифатини ошириш ҳамда биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишга эришишдан иборат.
II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти. 
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра:
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади (илгари маъмурий судлар томонидан);
Фуқаролар ўз ҳисобидан суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли (илгари ушбу норма назарда тутилмаган).
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин (илгари қарор устидан фақатгина шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин бўлган)
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги билан бир қаторда уларнинг адолатсизлиги ҳам суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланди.
Кассация инстанцияси суди ишни Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради (илгари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида такроран кўрилмаган).
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.