Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Аёллар муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди.


Когон шаҳар 1-сектор ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида "Истиқлол" ҳамда "Амир Темур" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган муаммоси мавжуд аёллар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул Когон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Шайдоева, банк ходими, тиббиёт бўлими, адлия бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда 30 дан ортиқ "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар иштирок этиб, 3 нафари иш билан таъминлашни, 4 нафари тиббий, 4 нафари моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Иш билан таъминлашни сўраб мурожаат қилган аёлларга шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди ва йўлланмалар берилди. Тиббий ёрдам сўраб қилган мурожаатлар шаҳар тиббиёт бўлими томонидан рўйхатга олиниб, дам олиш оромгоҳларига йўлланмалар берилди. Моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ёзиб олиниб, ижобий ҳал этилиши белгилаб олинди.

Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати