Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Бухоро вилоят ФВБнинг маъмурий биносида ташкилот ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди.





Жорий йилнинг 15 февраль куни Бухоро вилоят ФВБнинг маъмурий биносида ташкилот ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди. 

Семинарда вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари томонидан маърузалар қилинди.

Тадбир давомида адлия бошқармаси масъул ходими Анвар Рўзиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 йилдаги "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5884-сонли Фармони ҳамда 27.07.2018 йилдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.