Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Комплекс текшириш натижалари ҳайъат мажлисида муҳокама қилинди


 Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси вилоят юридик техникуми мажлислар залида ўтказилиб, унда асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга, фаолиятда йўл қўйилган тизимли камчиликларни такрорланишига йўл қўймасликка эътибор қаратилди.

Мажлисда қонунбузилишларга қарши чора кўриш, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, халқ манфаати учун ишлаш ҳар бир адлия органи ва ходимининг энг асосий вазифаси эканлиги бутун тизимдаги ходимларга тушунтирилди.

Мажлис давомида фаолиятида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият юритаётган қатор ходимларига интизомий жазо чораси берилиши бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Бекзод Нишонов,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими