Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг шахсий масъулиятини оширишга бағишланди


Сўнгги беш йилда мамлакатимизда замонавий бошқарув услубларининг жорий этилиши, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларининг такомиллаштирилиши, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар мураккаб шароитларда давлат қурилишининг серқирра вазифаларини амалга ошириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш, Республикани барқарор ва жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

Жорий йил 10 февралида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқади. Унда ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишидан тортиб манфаатдор шахсларга етказиш, тушунтириш, жамоатчилик назоратини ташкиллаштиришгача, асосийси, ижро интизоми бўйича мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтиришгача бўлган босқичлар белгиланган.

Вобкент тумани ҳокимлигида ташкил этилган семинар “Бухоро вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланди. Видеоселектор тартибида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ҳокимияти бошқарув идоралари раҳбарлари, ижро интизоми учун масъуллар қатнашдилар.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда замонавий бошқарув услубларининг жорий этилиши, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларининг такомиллаштирилаётгани, бунда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталди.

Халқ хўжалигида кечаётган ислоҳотлар самарадорлиги ана шу ижро интизомига қатъий амал қилишга боғлиқ эканлиги таъкидлланди. Муҳими, юқоридаги фармонда ваколат доираси ва ижрони ташкиллаштиришнинг аниқ механизми белгиланиб, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят ташкилот ва корхоналари раҳбарлари зиммасида турган вазифалар аниқ белгилаб берилган. Қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш, улар мазмун-моҳиятини тушуниб, берилган имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиш, пировардида эса аҳоли ва тадбиркорларга зарур шарт-шароитни яратишдаги жараёнда юзага келаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш этиш имконияти яратилди.

Семинарда республика Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов, республика Ҳисоб палатаси масъул ходими Бахтиёр Юнусов, республика Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси Камолиддин Муҳсиновларнинг фармон мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган маърузалари тингланди. Унда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.