Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Аёл – гўзаллик, садоқат ва фидоийлик рамзи!


  Жорий йилнинг 5 март куни "8-март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан бошқармада ўтказилган байрам тадбирида, аёлларимизнинг ижтимоий жиҳатдан фаоллашуви, халқимизнинг кўҳна тарихи билан, маънавий-ахлоқий олами эса миллий қадриятларимиз билан муштарак эканлиги қайд этилди.
Бошқарма бошлиғи Т.Очилов таъбири билан айтганда, “Оилани оила қиладиган, умуман ҳаётимизга маъно мазмун бағишлайдиган, бизни одамийликка, мардлик ва олижаноб, ҳақиқий инсон бўлишга чорлайдиган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди”.

Дарҳақиқат, ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги ва маънавий камолотининг асосий мезони аввало оиланинг аҳиллиги, ундаги фарзандларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида намоён бўлади.

Шунингдек, тадбирда аёллар шаънига табрик сўзлари айтилди ва бошқарманинг йигитлар жамоаси томонидан байрамона совғалар тақдим этилди.

Бекзод Нишонов,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи