Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Аёллар ҳамиша эътиборимизда!


    Мамлакатда жорий этилган темир дафтар тизими, унга кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг киритилиши ўзининг амалий натижасини кўрсатган. Айни вақтда бу тизимида «Аёллар дафтари»нинг ўз ўрни бор.

Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳр ва эътиборга муҳтож аёллар қатлами холидан хабар олиш халқимизга хос анъана.

Шу мақсадда жорий йилнинг 6-8 март кунлари "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунчиликда берилган имтиёзлар борасида хабардор қилиш ҳамда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида "Биз зўравонликка қаршимиз!" шиори остида акция ўтказилди.


Акция давомида адлия ходимлари томонидан жойларда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун манзилли тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, уларнинг холидан хабар олинди.


Байрам муносабати билан Адлия вазирлиги, Халқаро Шодиев фонди, «Мадад» ННТ томонидан «Аёллар дафтари»даги аёллар учун Бухоро вилоятига юборилган 450 та махсус ўрамли байрам совғалари мазкур рўйхатдаги опа-сингилларимизнинг байрамона кайфиятига кўтаринки кайфият бағишлади. Байрам арафасида аёллар учун берилган бундай эътибор уларнинг хурсандчилиги-ю дуоларига сабаб бўлди.


Акция давомида барча ҳудудларда адлия ходимлари ҳамда «Мадад» ННТ ходимлари кўмагида байрам совғалари ўз эгаларига етказилди.

Бекзод Нишонов,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи