Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади


 

Мамлакатимизда туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:
- авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;
- туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;
- меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.

Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.

Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.

Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.

Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.