Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Матбуот анжумани


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1602-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш борасида 2011 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб галдаги масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти” Бухоро вилоят минтақавий бўлинмасининг мажлислар залида ўтказилган матбуот анжумани ана шу масалаларга бағишланди.

Жумладан, бошқармада конституциявий принцип ҳисобланган фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиб, мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш тизими яратилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги “Адлия органларида махсус “ишонч телефони” ташкил этиш тўғрисида”ги 80-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан зарур чоралар кўрилганлиги ҳақида, 1-008 “Ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун махсус хона ажратилиб, “Ишонч телефони” бўйича 569 та эълонлар тайёрланиб, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, назорат қилувчи органлар биноларининг кириш қисмида, бозорларда тадбиркор ва фуқаролар эътиборига етказилганлигини, 2011 йил давомида “Ишонч телефони”га жами 106 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 64 таси ёки 61,3 фоизи қаноатлантирилиб, “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ҳал қилиниши бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни бошқарманинг ВЕБ-сайтига ҳам жойлаштириш амалиёти йўлга қўйилганлиги диққатга сазовордир.

Шунингдек, бошқарма томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинаётганлигини, 2011 йилда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 21 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлигини, тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 23 млрд. 55 млн. 429 минг сўмлик 869 та даъво аризалари киритилиб, шулардан
22 млрд. 936 млн. 36 минг сўмлик 814 таси судлар томонидан қаноатлантирилганлигини, шу билан бирга “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиб, 2011 йилда вилоятда текширишларни рўйхатга олиш китоби билан таъминланган тадбиркорлар сони 18 000 тани ташкил этган бўлиб, шундан 14 000 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни тўлдирилиши юзасидан ўтказилган ўрганишларда 300 га яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича тегишли чоралар қўлланилганлигини, шу жумладан бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар жума куни давлат ҳокимияти органлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туман ва шаҳарларда 34 маротаба “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, уларда 3000 га яқин тадбиркорлик субъектларининг иштироки таъминганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон Қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури юзасидан тўхталиб, ушбу ҳужжат оилаларни жамият ва давлат ҳаётидаги, ёш авлодни тарбиялаш ва шакллантиришдаги, юртимизда демократик ислоҳотларни давом эттиришда оиланинг ролини оширишда барча давлат ва жамоат ташкилотларининг куч ва имкониятларини сафарбар этишга қаратилганлиги, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш баробарида “Мустаҳкам оила йили” бўйича алоҳида Дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унда жорий йилдаги асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинган ҳолда тарғибот тадюирлари ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, норматив-ҳуқуқий базани таҳлил қилган ҳолда оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан янги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича зарур таклифларни
тайёрлаш – асосий вазифалардан бири эканлиги, шундан келиб чиқиб,
Давлат дастурида назарда тутилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларида иштирок этиш билан биргаликда жорий йилда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар тайёрлаш кўзда тутилган.