Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ижодкорлар шарафланди


DSC02083.JPGБухоро вилоят адлия бошқармасида “27 ИЮНЬ - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаол иштироки ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликдаги самарали фаолият” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Бухоро вилоят телерадиокомпанияси, Истиқлол телерадиокомпанияси, “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти, “ХХI-аср” газетаси, “Туркистон” газетасининг Бухоро вилоятидаги муҳбири, нодавлат нотижорат телевиденияси ходимлари ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 24 июндаги Фармонига асосан нишонланиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

DSC02083.JPGПрезидентимиз таъкидлаганларидек, “Бугун ҳаётнинг ўзи олдимизга фуқаролик жамияти институтлари тизимида ОАВнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлаш вазифасини қатъий қилиб қўймоқда, ОАВни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини жонлантириш, уларни интернет глобал тармоғига кириш имкониятларини кенгайтириш, олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга, кучли фуқаролик жамиятининг изчил шаклланишига мадад бериши даркор. Миллий матбуотимизнинг сифат ва таъсирчанлигини ошириш, уни ривожланган давлатларнинг ОАВ эришган юксак талаб ва меъзонлар даражасига кўтариш учун имкон берадиган шарт-шароитларни яратиш мақсадида ОАВ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришни таъминлаш зарур”.

Шундан сўнг анжуман иштирокчилари томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Матбуот анжумани сўнгида жамиятимиз кўзгуси бўлмиш оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу қутлуғ айём “Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан адлия органининг барча ходимлари номидан муборакбод этилиб, бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.