Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Фаолиятнингочиқлиги-фаоллик ва самарадорлик асоси

Дата: 21.08.2014    

Мамлакатимизда давлат ва жамият тузилмаларини эркинлаштириш, фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш янги босқичга кўтарилди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши юртимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбаларидан, муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича улар томонидан қабул қилинаётган қарорлардан аҳолининг кенг фойдаланишига қаратилган. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида яхлит ва обьектив тасаввурни шакллантиради.

Малумки, мазкур қонун қабул қилинишидан аввал Самарқанд ва Бухоро вилоятлари давлат ҳокимияти органлари тизимида ҳуқуқий тажриба ўтказилди. Ушбу усул жамоатчилик муносабатларининг ҳуқуқий самарадорлигини ошириш, айни пайтда ҳуқуқий тартибга солишнинг самарасиз кўринишларининг олдини олишда, қонунга зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

4 та боб, 24 та моддадан иборат янги қонун, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни қонуний жиҳатдан тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Унинг асосий вазифалари жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таьминлашдан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масьулиятини оширишдаш, ушбу органлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини аниқ белгилашдан иборат.

Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таьминлашга нисбатан татбиқ этилади. Қонунда унинг амал қилиш тартибларига ҳам алоҳида эьтибор қаратилган. Хусусан, у жисмоний шахсларинг шахсига доир маьлумотлардан таьминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш, бу органлар ўз ваколатларини амалга оширишлари муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолиятлари тўғрисида ахборот тақдим этиши тартибларига нисбатан амал қилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни эьлон қилиш уларнинг расмий нашрлари, расмий веб-сайтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади. Расмий веб-сайтлардаги ахборот давлат тилида жойлаштирилиши керак. Айни чоғда, расмий веб-сайт бошқа тиллардаги шаклларга эга бўлиши, жойлаштириладиган ахборотга сана қўйилганлиги ҳамда у вақти-вақти билан янгиланиб борилиши лозим. Ахборотни янгилаб боришнинг даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги зарур. У оммавий ахборот воситаларида эьлон қилинадиган ахборот билан бир хил кучга эга ҳисобланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хоналарда ва махсус ажратилган бошқа жойларда тегишли органнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ундан фойдаланувчилар танишишлари учун ахборот стендларини ва шундай мақсадлар учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштирадилар. Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эьтиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши лозим. Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови эса кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эьтиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маьлумотларга эга бўлмасалар, сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эьтиборан уч иш куни ичида ахборотдан фойдаланувчига тегишли жавоб берилади. Сўров рад этилган тақдирда эса, унга асослантирилган жавоб юборилади.

Мухтасар айтганда, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ушбу органлар ходимларининг масьулиятини оширишга, ўз вазифаларини етарли ва лозим даражада бажаришларини таьминлашга хизмат қилади.

Нодира Мардонова, Бухоро шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси