Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Истиқболли авлод тарбияси

Дата: 21.08.2014    

Заминимизда қадимдан миллий урф-одатлар ва анаъаналаримизни ёш авлодлар онгига сингдиришда уларни жисмонан соғлом ва баркамол қилиб, маънан етук ва меҳр оқибатли инсон қилиб тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим.

Оилани мустаҳкамлаш муҳим масалалардан биридир. Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлигига эришиш мақсадида БМТ Бош ассамблеяси 1993 йил 20-сентябрдаги йиғилишида 15 майни ҳар йили “Халқаро оила куни” сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Оиланинг мустаҳкамлиги учун аёл ҳам эркак ҳам бирдек масъулдир. Бироқ никоҳ бузилаётган ҳоллар ҳам мавжуд, инсонпарвар қонунларимиз имкон қадар никоҳнинг бузилмаслигига хизмат қилиб, ахлоқий ҳуқуқни ҳимоя қилади. Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан камида 500 оила яшаётган маҳаллаларда қишлоқ ва овулларда диний маърифий ва маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.

Ёшлар ва ёш оилаларни қўллаб–қувватлаш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган шахсларга давлат ва хусусий банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлашда сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш билан бирга, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, инсон саломатлигини зарарли таъсирлардан ҳимоялашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом”нинг ижроси, оилаларни мустаҳкамлаш ва соғлом фарзанд туғилишида тиббий кўрикнинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатади. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йили 18 май куни имзоланган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан ёш оилаларни имтиёзли кредитлар асосида уй-жой билан таъминлаш тизими жорий этилди, шунингдек, барқарор даромад манбаларини шакллантириш механизмлари ва рағбатлантириш омилларини яратиш ҳамда уларнинг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор вазифалар қайд этилди. Янги иш ўринларини очиш кичик бизнес хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш, уй-жой қуриш, таъмирлаш, сотиб олиш уй хўжалигини йўлга қўйиш, мебель ва бошқа товарлар сотиб олиш учун ипотека, истеъмол кредитлари ажратилади. Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари орқали кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга тўй маросимларини ўтказиш учун моддий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилгани ҳам ёш оилаларни мустаҳкам ва моддий барқарор бўлишига асос бўлди. Шу билан биргаликда ёш оила аъзоларини даромадлларини солиққа тортишда ҳам имтиёзлар белгиланди. Бундай саъй-ҳаракатларнинг барчаси оилаларимиз мустаҳкамлиги, соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказиш борасида муҳим омилдир.

Зубайда Қурбонова, Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси