Фуқаролик жамияти шакллантирилишида конституциянинг тутган ўрни ва роли
Дата: 04.12.2014
Ҳуқуқий демократик давлат барпо этишни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни унинг Конституция бўлиб, унда давлатнинг ижтимой, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларига оид масалалар кенг ёритиб берилган. Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ишлаб чиқилган бош қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат барпо этилиши, эркин бозор иқтисодиётининг шакллантирилиши, миллий иқтисодиёт асосларининг мустаҳкамланиши, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятининг қарор топишида мустаҳкам кафолат бўлмоқда.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилган ислоҳотларнинг энг юқори босқичини 2010-2014 йиллар ўз ичига олади. 2010 йил 12 ноябрда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” эълон қилинди. Концепциянинг 5 йўналиши фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига қаратилиб, бир қанча қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек янги қонунлар қабул қилиниши таклиф этилди. Келтирилган таклифлар асосида қуйидаги қонун ҳужжатлари: “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги қонун 2014 йил 25сентабрь,“Экологик назорат тўғрисида”ги қонун 2013 йил 27 декабрда қабул қилинди. Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги; “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шу билан бир қаторда, “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич амалга ошириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари тизимини кенг ривожлан- тириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш мақсадида 2013 йил 12 декабрда Президентимизнинг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олишда бир қанча енгилликлар берилиб,соддалаштирилди.
Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади”.
Жамоатчилик назорати институтини кучайтириш ва тартибга солиш мақсадида “Жамоатчилик назорати” тўғрисидаги янги қонуннинг муҳокама этилаётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Фуқаролик жамиятини шакллантириш фуқароларнинг юқори даражадаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлишини, давлат ва жамият бошқаришда фаол бўлишларини талаб этади.
Отабек Музафаров, Бухоро вилоят адлия бошқармаси маъсул ходими