Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Қулай инвестицион муҳит

Дата: 14.01.2015    

Давлатимиз мустақиллика эришган даврдан буён мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга, хусусан хорижий инвестицияларни Республикамизга жалб қилишга қаратилган кенг камровли ишлар олиб борилмоқда. Натижада бугунги кунда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгиланиб хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолияти эркинлиги қонуний кафолатланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлари бу борада энг аҳамиятли ҳужжатлар бўлиб, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш имконини берди. Бундан ташқари, мамлакатимиз инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида элликка яқин икки томонлама шартнома имзолади, ушбу соҳада қатор кўп томонлама халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилди.

Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари асосида уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди, шунингдек ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.

Давлатимизда яна ҳам қулайроқ инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, шунингдек, хорижий инвесторлар билан ишлашдаги мавжуд бюрократик ғовлар ва тўсиқларни бартараф этиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига давлат ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларга йўл қўймаслик борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари қабул қилиниб, хорижий инвестициялар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кенг кўлламда кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар тизими яратилган.

Ушбу имтиёзлар натижасида Бухоро вилоятида 70 та хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатга олиниб, шундан, 66 таси халқ хўжалигининг турли тармоқлари бўйича вилоят иқтисодиётига ўз салмоғини қўшиб келмоқда.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан давлатимизнинг турли соҳаларида инвестициялар келишига кенг йўл очиб бериш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир мунча амалий ишлар олиб борилган.

Жумладан, Бухоро туманида фаолият юритаётган “Гала-Ривер” Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма корхонаси раҳбари “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК компанияси юк ва тижорат ишлари бошқармаси томонидан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК компанияси юк ва тижорат ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон-Қозоғистон “Гала-Ривер” қўшма корхонаси ўртасида 2013 йил 27 декабрда вагонларни ижарага бериш тўғрисида 6-сонли шартнома тузилган бўлиб, юк ва тижорат ишлари бошқармаси ташаббуси билан ушбу шартномага 2014 йил 6 январь куни 6.6 банд киритиш тўғрисида қўшимча шартнома тузилган.

Мазкур қўшимча шартноманинг 6.6 бандида мижоз ўзининг шаҳобча йўлида 24 соатдан ортиқ туриб қолган ижарага олган вагони учун “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК Низомининг 136-бандига кўра жарима қўлланиши белгиланган. Ушбу қўшимча шартномага асосан Бухоро-2 темир йўл бекати юк хазиначилари томонидан тузилган 0902284-сонли вагонларни қўйиб олиш варақасидаги вагонни юклаш учун берилган муддатдан ортиқча 42 соат туриб қолганлиги учун 25.525.735 сўм жарима ҳисобланган.

Ўрганиш натижасида “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТКга 2014 йил 6 январь куни тузилган қўшимча шартноманинг 6.6-бандини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан қўшма корхона ҳамда “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАТК билан тузилган вагонларни ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг 6.6-банди бекор қилиниб, вагонлар меъёрдан ортиқ туриб қолганлиги учун қўшма корхонага ҳисобланган 25.525.735 сўм ҳисобидан қўшма корхонанинг дебиторлик қарзи камайтирилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга кенг йўл очиб бериш, имтиёзлар, преференциялар бериш натижасида турли қулай тадбиркорлик имкониятлар яратилиши мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлайди ҳамда халқимиз турмуш-тарзи фаровонлигини кафолатлайди.

М.Мирмуллоев, Бухоро вилоят адия бошқармаси бўлим бошлиғи