Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Тадбиркор қонун ҳимоясида

Дата: 03.02.2015    

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида 2014 йилда бир қатор самарали ишлар олиб борилди.

Бўлимга 2014 йил давомида тадбиркорлик субъектларидан жами 200 га яқин мурожаатлар (ариза ва шикоят тарзида, шунингдек “Ишонч телефони” орқали) келиб тушган бўлиб, шундан 97 таси қаноатлантирилган, 92 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 8 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича 123 та тақдимнома киритилиб, унинг натижасида 109 та ҳужжат бекор қилинган, 400 та шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 3 таси вазифасидан озод қилинган.

Мурожаатлар юзасидан тегишли судларга 124 та 146 млн. 678 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилган.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Эргашевнинг “Асака банк” ОАЖ Бухоро шаҳар филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб шартнома шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилиб, “NEW TECHNO AGE” масъулияти чекланган жамияти ва ОАТБ “Асака банк” Бухоро шаҳар филиали ўртасида тузилган кредит шартномасига тегишли ўзгартириш киритилди ҳамда тадбиркорлик субъекти ҳисобланган 203.784.619 сўм фоизни тўлашдан озод бўлди.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида фаолият юритиб келаётган “ABZ U.XAMRAEV” масъулияти чекланган жамиятининг ОАТ “Турон банк” Бухоро филиали томонидан кредит ажратилмаётганигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармасининг амалий ёрдами натижасида “ABZ U.XAMRAEV” МЧЖ билан кредит бўйича барча тегишли ҳужжатлар тўлиқ расимйлаштирилиб, тадбиркорлик субъектига 400.000.000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Ш.Кенжаев, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими