Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Фермер хўжаликлари имтиёзлардан фойдаланиб келмоқда

Дата: 01.04.2015    

Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қи­лишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Фермерлар кенгашига қатор ваколатлар берилди.

Жумладан, фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштиришда ёки ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинишида, шунингдек, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган контрактация шарт­номалари тузилишида Фермерлар кенгаши бевосита иштирок этиши белгиланган.

Шунингдек, фермер хўжаликларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда судларга давлат божисиз даъволар тақдим этиши мумкин.

Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларининг имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли туман Фермерлари кенгаши томонидан бир йил давомида амал қиладиган сертификат берилади.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қ­а­рори ҳам фермер ҳамда деҳ­қон хўжаликлари манфаатлари учун хизмат қилади.

Чунки мазкур қарор асосида қабул қилинган Низомда фермер хўжаликлари ўзаро келишган ҳолда ер майдонларини бириктириш ҳамда ер майдонларини бошқа фермер хўжалигига қўшиб берган фермер хўжаликларини тугатиш тартиби аниқ қилиб белгилаб берилган.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларини мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини реализация қилиш (сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар ер майдонларининг жойлашув қу­лайлигига, сув йўлларининг бир хиллигига эътибор беришлари лозим бўлади.

Жумладан, Бухоро вилоятида мавжуд фермер хўжаликларининг 234 таси кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилди.

Шундан, 32 та фермер хўжалиги интенсив ва маҳаллий боғлар, токзорлар барпо этди. 
7 та фермер хўжалиги иссиқхоналар ташкил этган бўлса, 62 таси сабзавот экинлари етиштириш билан шуғулланмоқда. 19 та фермер хўжалиги асаларичилик, 10 таси балиқчилик, 18 таси пар­рандачилик, 20 таси қорамолчилик, 61 таси турли хилдаги сервис хизматлари кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, фермерлар юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар билан илгари ўзлари шуғулланиб келган асосий фаолиятларига қўшимча тармоқ сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

М.Мансуров, Бухоро вилоят адлия бошқармасимасъул ходими