Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Оила бахти-бола саломатлигида

Дата: 12.05.2015    

Оила жамиятнинг асосий ва тарбия маскани бўлиб, жамиятимиз мана шундай катта-кичик оилалардан ташкил топган ва бу оилалар қанчалик мустаҳкам бўлса, келажакда мана шу оилаларда камолга етадиган ёш авлодни она ватанга, қолаверса, оилага садоқат ва меҳр-оқибатли бўлиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Ҳар бир инсон ҳаётида оила муҳим аҳамиятга эга. Чунки оила деб аталмиш муқаддас тушунчада инсон ҳаётининг мазмун-моҳияти ўз аксини топган. Шу боис оила қуриш ва уни мустаҳкам сақлаш ниҳоятда масъулиятли бурч саналади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ оналар ва болалар соғлигига катта эътибор берилмоқдаки, бу ҳар бир идора, ташкилот ёки ҳар бир фуқарога жуда катта масъулият юклатади.

Бунинг яққол мисоли сифатида Бухоро вилояти Ромитан тумани ФҲДЁ бўлими туман ҳокимлиги, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари, туман тиббиёт бирлашмаси, қолаверса бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Балоғат ёшига етмасдан турмуш қуришнинг ва қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинаётганлигини айтиш мумкин.

Биргина жорий йилнинг 1-чораги давомида тумандаги маҳаллалар, коллеж ва ўрта умумтаълим мактабларида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни” каби мавзуларда 30 дан ортиқ семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, бу борада оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ҳам амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф этиб, соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб улғайиши билан боғлиқ муҳим мезонлар ҳақида алоҳида тўхталди. Соғлом боланинг туғилиши, биринчи навбатда, онанинг соғлиғига боғлиқлигини ҳисобга олиб, аёлни қадрлаш, оғир ишлардан халос этиш, турли касалликлардан ҳимоя қилиш бутун жамиятнинг бурчи эканини уқтириб ўтди.

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан ушбу билдирилган фикрлар юзасидан оналар ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида бир қанча ишлар амлга оширилди.

Жумладан, никоҳланувчи шахсларни қатъий 5 турдаги касаллик, яъни психик, наркологик, таносил, сил, ОИВ/ОИТС касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар соғлом зурриёднинг дунёга келишига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хулоса қилиб айтганда, соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, эрта никоҳ, кариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, шаръий никоҳ билан турмуш қурган оилаларни аниқлаш ва уларнинг никоҳини қайд этиш чораларини кўриш борасида ишлар, ҳозирги кунда соғлом оилани шакллантириш учун шароит яратиш, жисмонан бақувват ва соғлом болаларнинг туғилишида қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг тузилиши ҳамда эрта никоҳларнинг қурилишига чек қўйиш ҳаммамизнинг бирдек вазифамиздир.

Л.Ботиров, mРомитан туман ФҲДЁ бўлими мудири