Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Келажагингизга бефарқ бўлманг!

Дата: 14.07.2015    

Мамлакатимизда оилани шукллантириш, айниқса, оилаларни мустаҳкамлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Республикамиз мустақилликка эришганига 23 йилдан ошди. Ҳукуматимиз ва юртбошимиз томонидан оилани мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза этишни таъминловчи қатор қарорлар қабул қилинди.

Бу борада Президентимизнинг 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилишини, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари яққол мисолдир.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, мамлакатимизда оила қуриш учун қизларга 17 ёш ва йигитларга 18 ёш қилиб белгиланган. Оиланинг мустаҳкам бўлиши ҳамда соғлом фарзанднинг туғилиши никохланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишларига боғлиқдир.

Бунга кўпгина мисолларни келтиришимиз мумкин: Россия Федерациясига ишлагани борган Ж. исмли йигит ўз юртига қайтгач уйланмоқчи бўлган. Келин бўлмиш А исмли қиз унга ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза бериш ҳамда тиббий кўрикдан ўтишга ундади. Бироқ, йигитнинг сохта ғурури, тиббий маданиятнинг етишмаслиги бўлажак куёвнинг қалб кўзини кўр қилган эди. Шундай қилиб, ёшлар ФҲДЁ бўлимига муролжаат қилмасдан ва тиббий кўрикдан ўтмасдан оила қуришган. Афсуски, уларнинг оиласида туғилган мурғак гўдак кўп яшамади. У ота-онадан юқтирган ведаво касаллик билан туғилган эди. Чет элдан орттириб келган касаллигини йигит аёлига юқтирди, бунинг оқибатида эндигина дунёга келган мурғак бола эса нобуд бўлди.

Бундан ҳар бир никоҳланувчи ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда, никоҳдан ўтиш учун авваламбор ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишлари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига асосан тиббий кўрикдан ўтишлари лозимлигини эсда сақлашлари лозим. Никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ бўлимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилади. Тиббий кўрик уларнинг яшаш жойидаги психиатр врачлар, наркологлар, тери-таносил касалликлари врачлари ва бошқа тегишли кўриклардан йўлланма бўйича бепул ўтказилади.

Никоҳланувчилар келажагингизга бефарқ бўлманг, яратилган имкониятлардан самарали ва тўғри фойдаланинг!

С.Ғойибова, Бухоро шаҳар “Никоҳ уйи” мудираси