Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмоқда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Адлия органлари олдига жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан бир қатор вазифалар қўйилган.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ватанпарварлик нафақат ўз юртингни бало-қазолардан асраш, балки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир” лойиҳаси асосида жорий йилнинг 17 апрелида республика тарғибот гуруҳи томонидан вилоят мусиқа драма театрида ҳудудий тарҚиботчилар учун семинар ва мастер-класслар ўтказилди.
Жойларда тадбирни давом эттириш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳамда адлия бошқармаси ҳамкорлигида етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган ўқув-семинарларини вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу режа асосида ҳуқуқий маърифий учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиҚинларининг фаоллари, таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчиларида иқтидорли ёшлар ҳамда вилоят маънавият тарғибот бўлими, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлар иштирок этиб, улар “Мустақиллик — ҳуқуқ демакдир”, “Кексаларни эъзозлаш йили”нинг қонунчилик асослари”, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” ҳамда “Ватан келажаги сенинг қўлингда” ва бошқа бир қатор мавзуларда маърузалар қилишди.
Тадбир қатнашчиларининг асосий эътибори мустақилликка эришган кунларимиздан ҳозирги кунгача юртимизда амалга оширилган тарихий ишлар, мамлакатимизнинг қиёфаси ва ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартириб бораётган ислоҳот ва янгиланиш жараёнлари, авваламбор, Мустақиллигимизнинг натижаси эканлигига, моддий ва номоддий маданий меросни асрашга, миллий қадриятлар бардавомлигини таъминлашга, навқирон авлодни халқимизнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларига эҳтиром руҳида тарбиялашга қаратилди.
Шунингдек, тадбирда истиқлол йилларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилганлиги, бу борада бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий қонунимизда ҳам баркамол авлод тарбияси ва ёшлар ҳуқуқларининг кафолатига оид бир қанча нормалар ўз аксини топганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Юзма-юз мулоқотда 2008 йил 7 январда қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги, шу билан бирга Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асослари яратилибгина қолмасдан, улар ҳаётга тўла татбиқ этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ўзига хос “миллий тизим” шаклланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирларда маърузачилар томонидан аҳолига юксак технологиялар воситасида тиббий-профилактика ва даволаш ёрдами кўрсатилаётганлиги, касалликларнинг олдини олиш ва жаҳон тиббиётининг бу борадаги ютуқларини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, инсон манфаатларига йўналтирилган ислоҳотлар туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайиб бораётганлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли даромадларини янада ошириш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга эришилаётганлиги яққол мисоллар орқали алоҳида қайд этиб ўтилди.
Президентимиз ташаббуси билан 2015 йил мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб номланганлиги муносабати билан қабул килинган Давлат дастури доирасида ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт даражасини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, тизимли асосда соҚломлаштириш каби хайрли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида, шунингдек, Давлат дастури асосида “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўҚрисида”ги ¤збекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги Фармони ва бошқа қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилинаётганлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, юртимизнинг тинчлик ва осойишталигини сақлашга, эзгу мақсадимиз сари илдам қадам ташлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, фуқаролар ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига, мамлакатимизнинг кучли, адолатли ва очиқ демократик фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан изчил бориб, янада юксак тараққиёт марраларини эгаллашига хизмат қилмоқда.
А.Халилов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи