Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонуннинг моҳияти

Дата: 17.09.2015    

Ушбу Қонуннинг мақсади ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти хисобланади ва ташувчи, суғурталовчи, йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий шартнома бўлиб, унга кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига ёки наф олувчига ёхуд ташувчига йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини мазкур шартнома бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ташувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилиб, бунинг учун ташувчининг ёзма шаклдаги аризаси асос бўлиб хизмат қилади .

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган шартларнинг тўлиқ эмаслиги учун жавобгарлик суғурталовчининг зиммасида бўлади ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Мазкур шартнома буйича суғурта пули Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган булиб, шартноманинг амал қилиш даврида суғурта суғурталовчи томонидан тўланса, суғурта пули тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда суғурта пулини тиклаш учун ташувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда мазкур шартноманинг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб суғурта мукофотини суғурталовчининг тегишли билдиришномаси олинганидан кейин етти иш куни ичида қўшимча равишда тўлаши шарт.

Суғурта товонини олиш учун суғурта ҳодисаси содир бўлганда ташувчи суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма шаклдаги ариза билан жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олган, ташувчи номига ёзилган талабномасининг аслини, зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (ваколатли органнинг ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисидаги хулосаси ёки қарорини, тиббиёт муассасасидан олинган маълумотнома ёхуд йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)ни йўловчининг мол-мулкига зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатларнинг яъни (багаж паттаси — мавжуд бўлган тақдирда; ташиш чоғида шикаст етказилган ёки йўқотилган мол-мулкнинг тахминий вазни кўрсатилган йўловчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган рўйхати)ни, йўқотилган мол-мулк қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар — мавжуд бўлган тақдирда ташувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарорини агар иш суд томонидан кўрилган бўлса, етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарорини жабрланувчи ёки наф олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг агар суғурта товони йўловчининг меросхўрларига тўланиши керак бўлса, мерос ҳуқуқи олинганлигини, шунингдек меросхўрлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ёки кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда, суғурталовчига мурожаат этади. Умуман олганда мазкур қонун фуқароларнинг хаёти, соғлиги, мол-мулки мухофазасини кафолотлаши билан ахамиятлидир.

Ж.Жуманиёзов, Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг етакчи маслаҳатчиси