Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Одам савдосига қарши кураш барчанинг иши

Дата: 20.10.2015    

Одам савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонунни қабул қилишдан мақсад одам савдосига қарши курашишга боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш, шу билан бирга, давлат органларининг бу борадаги ваколатларини кафолатлашдан иборат. Мазкур Қонунда одам савдосига қарши курашиш бўйича давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уш­бу мақсадда Республика идоралараро комиссиясини ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш (тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа) ҳамда ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар белгиланган.

“Одам савдосига қар­ши курашиш тўғрисида”ги Қонунга асосан 2008 йил 8 июлда Президен­тимизнинг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қа­бул қилинди. Мазкур йўналишда республикамизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2015 йил 5 февралдаги йиғилиш қарори билан “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2015-2016 йилларга мўл­жалланган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланиб, ижроси таъминланмоқда.

Режа ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент давлат юридик университетининг педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш факультетида “Ҳуқуқшунос” малака ошириш йўналиши бўйича жиноят ҳуқуқи фани ўқув дас­турига “Одам савдосига қарши кураш ва уни олдини олиш” мавзуи киритилиб, дарс машғулотлари ўтилиши белгиланди.

Юристлар малакасини ошириш марказининг ўқув дастурларига “Одам савдоси жинояти ва бошқа шахс­нинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар”, “Одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг аҳамияти” мавзулари киритилди.

Натижада жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Юристлар малакасини ошириш марказидаги юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида таҳсил олган 57 нафар тингловчига 114 соатлик академик ўқув-машғулоти ўтказилди.

Ўтган давр мобайнида адлия органлари ва муассасалари томонидан ёш­ларнинг, айниқса, республикамизнинг энг чекка ҳудудларида яшайдиган аҳолининг одам савдосининг салбий оқибатлари, унга қарши курашиш масалалари юзасидан хабардорлигини ошириш мақсадида 2064 маротаба ҳуқу­қий тарғибот тадбири ташкил қилинди. Шундан 51 таси телекўрсатув бўлса, 71 таси радиода қилинган эшиттиришлардир. Газета ва журналларда 85 та мақола чоп этилган бўлса, 23 та мақола веб-саҳифага жойлаштирилди.

Бундан ташқари, “Инсоннинг озодлиги — олий қадриятдир”, “Одам савдосига қарши курашиш — давр талаби”, “Одам савдоси — миллатга хиёнатдир”, “Одам савдосини бартараф қилиш ва унинг олдини олиш”, “Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз” мавзуларида 160 та семинар ва 727 та маъруза ҳамда 908 та давра суҳбати ташкил этилди. Мавзуга оид 37 та плакат ва буклетлар чоп этилиб, 2 та мақола тўп­ламга киритилди. Ўтказилган тадбирларда 87321 нафар тингловчининг иштироки таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда мазкур жиноятга қарши курашишнинг қонуний асослари яратилган, бунга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш жиноятчиликнинг камайишига хизмат қилмоқда.

Руслан Матрасулов, Адлия вазирлиги масъул ходими