Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Конституция – тараққиётимизнинг ҳуқуқий пойдевори

Дата: 05.12.2015    

Босиб ўтган йўлимизга назар солиб шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, ўтган тарихий қисқа давр мобайнида мамлакатимизда конституциявий меъёрлар ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Жумладан бундан 23 йил олдин, яъни 1992 йил 8 декабрда Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХII-чақириқ ХI-сессиясида моҳияти ва аҳамиятини хеч нарса билан таққослаб бўлмайдиган ҳаётимизнинг қомуси бўлмиш тарихий ҳужжат-Конституциямиз қабул қилинди. Айнан ана шу кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти, бозор мунособатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Конституциямиз муносиб ўрин эгаллайди. Шу сабабли ҳам Конституциямиз қабул қилинган кун Республикамизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишолланиб келмоқда.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Конституциямиз юртимизда демократик давлат қуриш, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этиш бўйича энг муҳим тамойиллар, қоида ва меъёрларни ўзида мужассамлаштириб, жамиятимиз ҳаётининг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилиб келмоқда”.

Зеро, Конституциямиз тарихан синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир. Асосий қонунимиз энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Шунинг билан бирга Конституциямизда халқимизнинг узоқ ўтмиш даврлардан буён шаклланиб келаётган миллий тафаккури, муқаддас қадриятлари ўз аксини топган, халқимиз кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик каби улуғ хислатлар ўрин олган.

Шунингдек, Конституциямиз инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларини, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасини, халқаро ҳуқуқнинг умумэтироф этилган нормаларини ўзида мужассам этган бўлиб мустақилликни мустаҳкамлашнинг, ҳар томонлама тараққий этган эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг мукаммал дастуриламалидир.

Шуни алоҳида бир ғурур билан айтишимиз мумкинки, ўтган қисқа вақт - 23 йил ичида Конституциямиз халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, дунё ҳамжамиятининг эътирофига ҳам сазовор бўлди.

Конституциямиз демократик жамият барпо этишнинг мукаммал ҳуқуқий базаси бўлиб Республикамизда қабул қилинаётган ҳар бир ҳуқуқий ҳужжатга бош асос бўлиб хизмат қилади, яъни Республикамизда қабул қилинаётган бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормаларига ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Мазкур тамойилдан келиб чиқиб Конституцияда белгиланган устувор ғояларни рўёбга чиқариш борасида қабул қилинган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, жамиятимизни эркинлаштиришда, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишда ва кенг тармоқли бозор инфратузилмасини шакллантиришда, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти эркинлигини таъминлашда ва иқтисодий мустақиллигини оширишда, ҳал қилувчи аҳамият касб этиб келмоқда.

Қолаверса, Конституциямиз ўзида халқнинг руҳияти, ахлоқи ва орзу-умидларини акс эттириб, халқимизнинг шукуҳий онги ва ижодкорлигининг маҳсули сифатида яратилганлиги билан қадрлидир.

Мухтасар қилиб айтганда, жонажон ватанимизнинг қомуси бўлган Республикамиз Конституцияси бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир, Конституцияни ўрганиш ва унга чуқур ҳурмат билан қараш ҳар биримизнинг юксак фуқаролик бурчимиздир.

        Бунёд Азизов, Адлия вазирлиги масъул ходими