Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари – давлат ҳимоясида

Дата: 16.11.2016    

Эртанги куннинг эгалари бўлган ёш авлоднинг баркамол этиб вояга етказиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан саналади. Шу маънода, бугунги кунда мамлакатимизда аҳолимизнинг 40%ни ташкил этадиган 18 ёшгача бўлган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътиборни жалб этиш, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ва вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Агар кўча-куйда бирор бир боланинг ножўя ҳаракат қилаётганини кўрсак, энг аввало, унинг тарбиясига лоқайд қараётган ота-онани танқид қиламиз. Ваҳоланки, вояга етиб келаётган ёш авлоднинг келажаги юрт истиқболини белгилаб беришини инобатга олсак, бола тарбияси нафақат ота-она, балки маҳалла, мактаб, мутасадди ташкилотлар ва бошқа барча-барчанинг зиммасига улкан масъулият юклайди. Бу масъулият оддий вазифа даражасидан юксалиб, Ватан олдидаги бурчга айланади. Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз истиқлолнинг илк давридан бошлаб юртбошимиз раҳбарлигида ёш авлод тарбиясига давлат аҳамиятига молик вазифа сифатида қараб келинмоқда. Мустақиллик йилларида вояга етмаганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мақсадида қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.

Хусусан, Конституциямизнинг 45-моддасига асосан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Шунингдек, асосий қонунимизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгиланган. Ушбу нормаларни ҳаётга тадбиқ этиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Шунингдек, 2011 йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунинг қабул қилиниши жамиятда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ёш авлод таълим-тарбияси бўйича масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Мазкур ҳужжатда вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари профилактикаси тизими органлари ҳамда муассасаларини, улар фаолиятининг асосий вазифалари, принциплари ва йўналишларини, вояга етмаганлар ва уларнинг оилалари билан якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш асослари ҳамда тартибини, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларнинг ҳуқуқий мақоми, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва педагогик реабилитация қилиш тартиби белгилаб берилган.

Жумладан, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг ҳунар ўрганишларига кенг жалб этиш, жамиятга керакли шахс бўлиб вояга етишларига йўл-йўриқ кўрсатишда нафақат оила, балки маълум жамоат ташкилотларининг ҳам ўрнини белгилаш, шунингдек бу борада тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлаш асносида муҳим аҳамиятга эга.

Қонуннинг 3-моддасида «вояга етмаган», «вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси», «ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган», «ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила», «назоратсиз», «якка тартибдаги профилактика иши», «қаровсиз», «ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар» каби терминларга ҳуқуқий таъриф берилди.

Жумладан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими, деб таърифланди.

Қонуннинг 2-бобида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ва уларнинг ваколатлари батафсил ёритилди. Жумладан, қонуннинг 8-моддасида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ички ишлар органлари; таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари; васийлик ва ҳомийлик органлари; соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари; меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар тизими сифатида белгиланди.

Қонундаги янгиликлардан яна бири — вояга етмаганларга нисбатан ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни, улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналарни ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ваколати вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмаларига берилганлигидир.

Ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини-ўзи бошқариш идоралари, ўқув муассасалари ва ёшлар билан ишлашга масъул бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар фаолиятини янада такомиллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Қоракўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумаладан, 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш бўйича Қоракўл туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда қўшимча чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Ушбу дастур ижроси бўйича Қоракўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан тумандаги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда жойларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида бўлим томонидан 20 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 5 маротаба ОАВ ларда чиқишлар амалга оширилди.

У.Турдиев, Қоракўл туман ФҲДЁ бўлими мудири