Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Фермерларга қонун мададкор

Дата: 03.04.2014    

Мамлакатизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ўзгаришларни амалга ошириш ва биринчи навбатда тадбиркорлик ва кичик бинес субъектларини қўллаб қувватлаш, улар ўртасида иқтисодий алоқалар ўрнатишнинг мос шакл ва услубларини яратишдан иборат.

Шунингдек, мамлакатимизда ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида миллий қонунчилик тизими мисли кўрилмаган даражада либераллаштирилди, қонунлар мазмуни дунёнинг ривожланган мамлакатларида амал қилаётган қонунлардан ўзса-ўзадиган, аммо қолишмайдиган даражадаги қонунчилик тизими яратилди.

Бугунги кунда юртимизда бозор муносабатларини изчиллик билан амалга ошириш ҳар бир соҳа тизимида соғлом рақобат ва доимо ривожланиш қоидаларига амал қиладиган муҳит қарор топмоқда.

Юртимизда фермерлик ҳаракатининг ривожланишини ана шу оқилона сиёсат омили десак, муболаға бўлмайди.

Бугунги кунга келиб фермерлик фаолияти билан шуғулланиш юртимиз фуқароларининг аксариятининг орзусига айланиб бормоқда. Бунга сабаб сўнгги йиллларда юртимизда давлатимиз томонидан фермерлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида чиқарилган қонун ва қонуности ҳужжатларидир.

Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши юртимиз фермерлари фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фармон қабул қилингадан сўнг, ўтган давр мобайнида Республика миқёсида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳудудий адлия органлари томонидан ҳам мазкур фармон мазмун-мохияти жойлардаги қишлоқ хўжалиги корхонларига хизмат кўрсатувчи тайёрлов ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарга, фермер хўжалиги рахбарларига тушунтирилди.

Жойлардаги фермерлар кенгаши мутахассислари ҳамда уларнинг рахбарлари ҳудудий адлия органларидан стажировкадан ўтказилиб, уларга соҳа фаолиятини ривожлантириш борасида қабул қилинган барча қонун ва қонуности ҳужжатлари билан ҳам батафсил таништирилди. Бунинг самараси ўлароқ бугунги кунда Бухоро вилояти фермерлар кенгаши томонидан фермерлар манфаатида бир қатор ишлар амалга оширилди. Келгусида фермерлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириб бориш мақсадида вилоят фермерлар кенгаши ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Жумладан, Бухоро вилояти туманлари фермерлар кенгашлари томонидан ўтган давр мобайнида фермер хўжаликларига 261 млн. 325 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари тайёрлов ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан суд орқали ундириб берилди.

Бу эса тайёрлов ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг фермерлар олдидаги масъулиятини янада ошишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, фермерлар кенгашининг ҳокимликлар ҳузуридаги ер ажратиш комиссиясига қўшилиши ҳамда фермер хўжаликларининг тайёрлов ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларида фермерлар кенгашининг иштироки ҳам фермер хўжаликлари манфаатлари йўлида хизмат қилади.

М.Мансуров, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими