Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш асослари
Дата: 09.04.2014
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш стратегик мақсадларни амалга оширишни кўзлаган. Бундай ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда қатор демократик институтлар шакллантирилиб, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Бироқ, фуқароларнинг сайловлардаги фаоллигига қарамай, уларнинг қонунлар ва бошқа қарорларни қабул қилишдаги иштироки нисбатан сустлигича қолаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7, 32- моддаларида белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш бу борадаги муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф қилишда долзарб вазифасига айлантирилди.
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида Ўзбекистонда фуқароларни давлат бошқарувида жалб қилишнинг илғор шаклларини жорий қилиш вазифалари белгиланган ва ушбу вазифалар тегишли қонун лойиҳаларини пухта тайёрлаш ва уларнинг келажакдаги самарали ижросини таъминлашга қаратилган эди. Бунда албатта, вилоят ва шаҳар адлия бошқармалари ходимларининг ҳиссаси катта. Чунки, “Ижтимоий шериклик тўғрисида“ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ўз веб-сайтида эълон қилиб ва улар юзасидан ўтказиладиган давра суҳбатлари, интернет-форум, телемулоқот ва бошқа шакллардаги маслаҳатлашувларда, эксперт гуруҳлари фаолиятида фуқароларнинг фаол иштирокининг таъминланганлигини мисол тариқасида кўрсатса мақсадга мувофиқ бўлади.
Концепцияни амалга ошириш доирасида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларни давлат органлари фаолияти, жумладан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисидаги хабардорлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини яратди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода етадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз ”.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида қабул қилиниши назарда тутилган ”Ижтимоий шериклик тўғриисда”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокининг илғор шакллари белгиланади. Ушбу қонунларнинг келажакдаги самарали ижросини таъминлашда фуқароларни фаол жалб қилишда бошқарма ходимлариниг ўрни ва иштироки катта. Бундай иштирок фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишини, улар билан маслаҳатлашишини ва бошқарувда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга ҳуқуқий замин яратиб бермоқда.
З.Атоева, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими