Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ҳуқуқ ва манфаатларнинг мустаҳкам кафолати

Дата: 13.06.2014    

“Тадбиркорлик фаолиятига нохолислик, тирноқ остидан кир қидириш кайфияти билан қарашдан бутунлай воз кечиш, аксинча, уларнинг манфаатлари ва қонуний ҳуқуқлари ҳимоясини тўлиқ таъминлаш вақти етди...”

И.А.Каримов

Мустақилликка эришганимиздан сўнг барча соҳалар каби хусусий мулкчиликни ривожлантириш, мулкка эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш хусусан тадбиркорликни ривожлантиришга оид кенг қўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Мамлакатимиз Президенти И.Каримов томонидан сўнги йилларда тадбиркорлик фаолиятини, уларнинг манфаатларини, ҳуқуқий ҳимоясини тўла таъминлайдиган, кафолатлайдиган бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Президентимиз томонидан “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарликни эркинлаштириш тўғрисида”ги бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида Низомда республикамиздаги кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз ҳаражатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш ва бу соҳада текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва тўлдириш тартибини тасдиқлаш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида унинг тарқатилишини таъминлаш ва уни тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг амалга ошириш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига зиммасига юклатилган.

Мазкур қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги буйруғи асосида “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги Низом рўйхатдан ўтказилди. Ушбу Низом талабларини амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан бугунга келиб 24.105 нафар тадбиркорлик субъектлари текширишларни рўйхатга олиш китоби билан таъминланди. Мазкур китобларни назорат қилувчи органлар томонидан тўлдирилишини назорат қилиш мақсадида бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳ аъзолари туман (шаҳар)лар кесимида бириктирилди ва текширишларни рўйхатга олиш китибининг мониторинги юклатилди. Ҳозирги кунда мазкур ишчи гуруҳ томонидан 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг текширишларни рўйхатга олиш китоблари мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторинг натижасида 100 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилишлар бўйича адлия бошқармаси томонидан 17 та тақдимнома киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 6 нафар масъул мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Жумладан, Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Komptexservis” хусусий корхонаси фаолиятида 2013 йилнинг июнь ойида шаҳар ДСЭНМ ходими томонидан режали текшириш ўтказилган. Мазкур текшириш жараёнида корхона томонидан юритилаётган текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибини бузганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича вилоят ДСЭНМга тақдимнома киритилди. Натижада мазкур ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Шунингдек, Олтинкўл туманида бошқарма ходимлари томонидан ўтказилган мониторингда туманда фаолият олиб бораётган “Олтинкўл ихтисослашган қурилиш таъмир” корхонаси фаолиятида Балиқчи туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими ходими томонидан режали текшириш ўтказилган бўлиб, корхона томонидан юритилган текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришда юқоридаги низом талаблари бузилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича бошқарма томонидан вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармасига киритилган тақдимнома натижасида текшириш ўтказган ходимга нисбатан “Хайфсан”интизомий жазо қўлланилди.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ҳар томонлама қўллаб-қуватланаётганлиги, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Бу эса, иқтисодий ислоҳотлар самарасини белгиловчи мезондир.

Шерзодбек Юсупов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими