Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ҳуқуқва эркинликлар ҳимояси

Дата: 18.06.2014    

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқлари содиқлигини эълон қилди ва инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари энг олий қадрият эркинлигини белгилаб берди. Конституциямизнинг бутун мазмун – моҳиятида устуворлик қиладиган асосий масала – инсонни олий қадрият, бебаҳо бойлик бўлиб, унинг ҳуқуқлари, эрки, қадр – қимматини биринчи ўринга қўйишдир. Ўзбекистон Конституцияси ҳар бир инсоннинг эркин бўлишини ҳуқуқий таъминлаш ва кафолатлашнинг ҳаётбахш манбаидир.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно – мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, Асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини яна бир марта таъкидлаб ўтиш ўринли, деб биламан”.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият эканлигини кундалик ҳаётимизда таъминлаш масалалари мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Инсон ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари хилма – хил ва кўп қиррали бўлиб, улар, миллий қонунчилигимизнинг ҳамма соҳалари орқали Ўзбекистон халқи ҳаётида ўз ифодасини топиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари - ҳуқуқий давлатнинг инсонийлик меъзонидир. Инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг реаллигига қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти саъй ҳаракатларини баҳоловчи мезон сифатида қаралмоғи лозим.

Ҳозирги даврда инсон ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилиш масалалари ўта долзарб масаладир. Ривожланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда унинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим шартларидан бири инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришдир. Яъни жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини кафолатловчи тизим амалда яратилиши керак.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашни-ўзининг устивор йўналиши қилиб олганлигини Ўзбекистонда ратификация қилинган илк халқаро ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясияси эканлигидан ҳам билса бўлади. Ҳозирда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида 80 га яқин халқаро ҳужжатлар ва пактлар ратификация қилинди. Ўтган қисқа давр мобайнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизми ишлаб чиқилиб қўлланиб келинмоқда.

З.Атоева, Бухоро вилояти адлия бошқармаси масъул ходими