Янгиликлар
Битирувчиларга муносиб имкониятлар
Бухоро вилоятда коллеж битирувчилари талабаларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича ишчи гуруҳ ўз лойиҳаларини туманлар миқёсида амалга ошириб келмоқдалар.
Жумладан, яқинда Ғиждувон шаҳрида бир йўла иккита корхона иш бошлади. “Ғиждувон чевартекс” ҳамда “Ғиждувон талаба тикувчилари” деб номланган бу корхоналарни ташкил этишдан мақсад, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш эди. Корхоналарнинг бири шаҳар марказида, иккинчиси маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилди. 100 нафар коллеж битирувчисини бир йўла ишга жойлаштириш ташаббусини тумандаги тадбиркорлар бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Ҳомийларнинг кўмаги билан янги ташкил этилган икки корхонага 100 дона замонавий тикув машинкаси совға қилинди. Ҳомийлик маблағи 200 миллион сўмни ташкил этди.
Айни дамда, корхоналарда 20 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу, ҳар ойда 150 миллион сўмлик маҳсулот ички бозорга чиқарилади, дегани. Ёшлар коллежда олган билимларини “устоз-шогирд” анъаналари асосида амалиётда мустаҳкамламоқдалар.