Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Коррупция тараққиёт кушандаси


Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: коррупцияга карши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусида семинар ўтказилди.

навруз.jpg

Семинарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман (шаҳар) ҳокимликлари адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар палатаси, фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлими, банк ходимлари, нодавлат – нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинарда, мустақиллик йилларида республикамизда бозор муносабатларининг жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилганлиги, мамлакатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори туфайли бугунги кунда нотариат институти замон талаби даражасида фаолият юритиши таъминлангани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги “Ўзбекистонда нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши билан хусусий нотариат инстититутини тугатилганлиги ва нотариал фаолият билан фақатгина давлат нотариал идоралари шуғулланиши белгиланганлиги, мазкур фармоннинг ижроси юзасидан 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (1 та қонуни, 5 та Вазирлар Маҳками қарори, Адлия вазирлигининг 17 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари) қабул қилинганлиги, буларнинг барчаси мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазани янада кучайтиришга, бу борада масъул бўлган идоралар, уларда хизмат қилаётган ходимларнинг айни шу мақсадни таъминлашдаги масъулиятини ошираётганлиги тўғрисида сўз юритилди.

навруз.jpgБухоро вилоят прокуратураси ўта муҳим ишлар бўйича бўлим катта терговчиси Ботир Султонов томонидан семинарда, коррупция иллатни бартараф этиш мақсадида БМТ бош ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрда Коррупцияга қарши Конвенция қабул қилинганлиги, маълумотларга кўра, ушбу ҳужжатни 140 та мамлакат имзолаган ва 92 та мамлакат ратификатция қилган, шулар қаторида, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлда “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашни кучайтиришда Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши жиддий қадам бўлганлиги таъкидланди.

Қизғин баҳс-мунозараларга, турли қарашлар ва фикр – мулоҳазаларга бой бўлган анжуман якунида коррупцияга қарши курашишдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.