Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ёшлар – мусобақаси


DSC02083.JPGБухоро вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Камолот ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамда ҳудуддаги ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида “Чегара посбонлари” мусобақаси ўтказилди.

Навқирон авлодни ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар онгига чегараларимиз муқаддаслиги тушунчасини сингдириш, уларда эл – юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг чегара олди туманлари ҳудудидаги ўрта махсус, касб – ҳунар таълими муассасалари жамоалари иштирок этди. DSC02083.JPG

Мусобақа иштирокчилари юриш, турникда тортилиш, мерганлик каби шартлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказиб, Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари, ижтимоий – сиёсий ва ҳарбий соҳага оид тест саволларига атрофлича жавоб беришди.

Мусобақада Ромитан туман саноат касб – ҳунар коллежининг “Темурийлар” жамоаси энг кўп балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.