Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Фарзанд тарбияси нозик масала


ФРАНЦУЗ адиби Виктор Гюгонинг таъкидлашича, одамга болаликдан сингдирилган одатлар ёш дарахт танасига ўйиб ёзилган ҳарфларга ўхшайдики, улар дарахт билан бирга ўсади, вояга етади дарахтнинг таркибий қисмига айланиб қолади.

Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси нозик масала ҳисобланади. Юртимизда мазкур масалага алоҳида ёндашилади. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида келажагимиз эгаларининг жисмонан соғлом, маънан етук, баркамол тарбиялаб вояга етказиш мақсади мужассамдир.

Адлия вазирлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув-машғулот ҳам соғлом авлодни вояга етказиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланди.

Тадбир меҳмонлари "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди масъул ходимлари С.Джанбекова, А.Усмонов, Н.Саъдуллаевалар фонднинг мақсад-вазифалари, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлари хусусида маъруза қилди. Шунингдек, мутахассислар репродуктив саломатлик асослари, соғ­лом болани дунё келтиришда муҳим омиллар хусусида қимматли маълумотларни билдириб ўтди.

Тадбир мультимедиа воситалари орқали ташкил этилганлиги унинг янада жонли ўтишини таъминлади. Айниқса, инсониятга кулфат келтираётган касалликлар, жумладан, ОИВ/ОИТС, гиёҳвандлик ҳамда алкоголизмнинг салбий оқибатлари акс этган слайд лавҳалар ҳамда қисқа метражли фильмлар намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Иштирокчилар мазкур фильмлар телевидение орқали ҳам намойиш этилиши зарурлигини таъкидлашди. Ўқув-машғулот қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.