Янгиликлар
Конституция - бахтимиз пойдевори
Бухоро вилоят адлия бошқармаси, Республика Тасвирий ойна ижодиёт уюшмаси, Тасвирий ойна ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими, “Камолот” ЁИХ Бухоро вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги 1-сон Мусиқа мактабида “Конституция бахтимиз пойдевори” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳалим Ражабзода сўзга чиқиб, конституциямизнинг мазмунини, ундаги моддаларда акс этган инсонларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ёшлар онгига сингдириш, ўқувчи-ёшларни миллий руҳда тарбиялаш, инсонпарварлик ва миллийлигимизни, ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишимизни ёзма ишларда, тасвирий асарларда, ифодалаш, таълим муассасаларини маънавий-маърифий мазмундаги кўргазмали воситалар билан жиҳозланишини йўлга қўйиш, пировард натижада ўқувчиларнинг дунёвий қарашларини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ўзлигимизни билиш, давлатимиз мустақиллигини асраш, қадрига етиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида тадбир ташкил этилганлигини ўз сўзида ифодалаб берди.
Республика Тасвирий ойна ижодиёт уюшмаси маънавий-маърифий ишлари бўйича бўлими бошлиғи Дилмурод Қирғизбоев сўзга чиқиб ўқувчилар ҳамда танлов ғолибларини конституциямизнинг 22 йиллиги билан самимий табриклаб ўз сўзини юртбошимизнинг “Конституциямиз қонун устуворлигини, унинг барча фуқаролар учун тенглигини кафолатлайди” деган сўзлари билан якунлади.Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акрам Халилов Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг мазмун-мохиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини янада ошириш, уларни қонунларга итоатли ҳамда ҳуқуқий маданиятли қилиб тарбиялаш мақсадида “Конституция- бахтимиз пойдевори” кўрик танлови ташкил этилгани ҳақида ўз сўзида баён қилди.
Тадбирда танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар адлия бошқармаси, Тасвирий ойна ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Соғлом авлод учун жамғармаларининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.