Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Суд қарорлари ижросини таъминлашнинг қонунчилик асослари


Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзссиз ижро этилишига ҳам боғлиқ.

DSC02083.JPG

2014 йилнинг 28-ноябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида “Суд қарорлари ижросини таъминлашнинг қонунчилик асослари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Суд департаменти томонидан журналистлар учун берилган ахборотда таъкидлаганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизимига, шу жумладан, Суд департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2001 йил 10 мартда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли орган — Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

Ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Соҳада амалга оширилган ишлар натижасида, Суд департаменти томонидан суд қарорларини мажбурий ижро этиш ишлари самарадорлигини ошириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлашда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган 2006-2007 йиллардаги Қарорлари суд ижрочиларининг фаолиятини тубдан яхшилаш ва ижро самарадорлигини янада ошишига олиб келди.

Суд департаменти тизимини тартибга солувчи қонуности ва 30 га яқин идоравий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни тасдиқланди ва 2009 йил 15 январдан кучга кирди. Ушбу Қонунни тайёрлаш жараёнида ижро соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро тажриба ўрганилди. Шундан келиб чиққан ҳолда амалдаги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Матбуот анжуманида журналистларга Президентимизнинг 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, Суд департаменти фаолияти самарадорлигини янада ошириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, суд ижрочилари меҳнатини моддий рағбатлантиришни янада мукаммал тизимини шакллантиришдаги аҳамияти хусусида батафсил маълумот берилди.

DSC02083.JPGТаъкидланганидек, тизимда янги йўналиш, суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, суриштирув секторлари ҳамда суд ижрочиларининг фаолиятида компьютер, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида, ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув бўлими, секторлари ташкил этилди.

Мазкур қарор ижросини ташкил этиш бўйича Суд департаменти томонидан 2 та Қонун, Ҳукуматимизнинг соҳага оид 5 та қарорлари лойиҳалари, 30 тадан зиёд идоралараро ҳамда ички меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Ҳусусан, Суд департаменти ташаббуси билан судлар ва бошқа органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлашга қаратилган ўзаро электрон, ахборот-коммуникация ҳамкорликни амалга ошириш, суд ижрочиларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши устидан назорат қилиш ҳамда тизимли мониторингини амалга оширишни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган “E-ijro” электрон дастури якунланиш арафасида турибди.

Шунингдек Суд департаментининг янада такомиллаштирилган расмий вэб-сайти ишга туширилди. Оммавий ахборот воситаларининг аҳоли ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ўтган йилда Суд департаменти органлари томонидан марказий ОАВларда 300 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Бундан ташқари ижтимоий видеороликлар тайёрлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Матбуот анжуманида, журналистлар ижро ишлари йўналиши, уни амалга ошириш механизми, ундирувлардаги муҳим жиҳатлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.