Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Мамлакат ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолати


DSC02083.JPG Ғиждувон тумани Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва Қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш ҳамда конституциямизнинг мақсад ва вазифаларини ёшларга тушунтириш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ФҲДЁ бўлими, Камолот ЁИҲ вилоят Кенгаши, туман ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

DSC02083.JPGТадбирла ёшлар шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олиш, конституциямизда ёшларга берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунчалар берилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.