Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Баркамол ёш авлод камолоти


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро ҳудудий бўлинмасида “Баркамол ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантириш ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2013 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасига асосан ташкил этилди.IMGP0014.JPG

Семинар-тренингда “Камолот” ЁИҲ, вилоят, туман, шаҳар ҳокимиятлари қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, сиёсий партияларнинг “ёшлар қаноти”, ички ишлар органлари, прокуратура, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ННТ, ОАВ вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ўрта-махсус ўқув юртлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари қатнашдилар.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чораларнинг амалга ошириш жараёни билан таништиришдир.

Тадбир давомида таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисининг деярли ярмини ташкил этувчи ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтидор ва имкониятларини очиб беришга қаратилган шароитларни яратиш давлат ва жамият олдидаги устувор вазифалардан ҳисобланади.

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган, уларнинг ҳар томонлама камол топиши, ижодий имкониятларини очиб беришни таъминловчи ҳуқуқий асос яратилган.

Иштирокчилар ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, “Ўзбекистон Республикасида ёшлар бўйича давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар билан таништириб ўтилди.

Тадбир давомида юксак малакали кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, ёшларни иш билан таъминлаш, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларини иш билан таъминлашда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес тармоғининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.IMGP0029.JPG

Иштирокчилар томонидан нодавлат ташкилотлар, биринчи навбатда, ёшлар ташкилотларининг ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим кўрган ва интеллектуал юксак ёш авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзига интилиш, шунингдек, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий ривожланишидаги роли алоҳида қайд этилди.

Таъкидлаш ўринлики, семинар-тренинг иштирокчиларга тадбир мавзуси бўйича материаллар билан қизиқарли шаклда танишиш имконини берувчи замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиб ташкил этилди.

Семинар-тренинг экспертлари ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги миллий қонунчилик қоидалари ва амалий тажриба, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар жамоат ташкилотларининг фаолиятини очиб бердилар.

Тадбир сўнгида касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари орасида ушбу турдаги шахслар ҳуқуқий маданиятини аниқлашга қаратилган ижтимоий тадқиқот ўтказилди.