Янгиликлар
19
Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият
Бухоро вилоят адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИХ Когон туман бўлими билан ҳамкорликда Камолот ЁИҲ Когон туман бўлимида “Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирни Когон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Д.Зиёдуллаева сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон манфаатлари хамма нарсадан устунлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, кадр-киммати, турар жойи, мулки ва бошқа дахлсиз ҳуқуқуқлари қонунларимиз ҳимоясидалиги, мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида олиб борилган ислоҳотлар инсонни эъзозлашга, қадр-қимматини оширишга, манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундай сўнг, Камолот ЁИҲ Когон туман бўлими раиси И.Авезова ўз маърузасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизда эркин фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этишга қаратилганлиги, бинобарин, бундай серқирра ислохотлар Президентимизнинг “Ислохот ислохот учун эмас, аввало инсон манфаатларини таъминлаш учун хизмат қилиши керак” деган сўзларига ҳамоҳанглиги, бу эса юртимизда барча эзгу ишлар, ҳайрли тадбирлар инсон учун, унинг эмин-эркин ва бахтли ҳаёт кечириши учун амалга оширилаётганидан далолат беради деб ўз сўзини якунлади.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.