Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 13 декабрдан 19 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи.

2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634 (2014 йил 22 декабрдан кучга кирди).

2. «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомунникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 19 ноябрдаги 76, 89-мҳ-сон қарори.

2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2394-1 (2014 йил 22 декабрдан кучга кирди).

3. «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчасининг наъмунавий уставини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2014 йил 20 ноябрдаги 325-сонли буйруғи.

2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2635 (2014 йил 22 декабрдан кучга кирди).

4. «Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқноманинг 51-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 декабрдаги 82-сонли буйруғи.

2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282-3 (2015 йил 1 январдан кучга киради).

5. «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 4-мб-сонли қарори.

2014 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2636 (2015 йил 1 январдан кучга киради).

6. «Пестицидлар билан ишлов берилган участкалардаги қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 25 ноябрдаги 29-Б-сонли буйруғи.

2014 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2637 (2014 йил 22 декабрдан кучга кирди).

7. «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 27 ноябрдаги 2014-31-сонли буйруғи.

2014 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1915-3 (2015 йил 22 мартдан кучга киради).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом», 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар(рўйхат рақами 2157, 2010 йил 19 ноябрь), (рўйхат рақами 2157-1, 2013 йил 29 июль).Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 15 декабрдаги 288-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.