Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Гўзаллик ва латофат байрами


“Аёл мадҳига таърифу достон тугамайди”, дейди шоир. Дарҳақиқат, аёл тимсоли, унинг покиза зийнати ҳар қандай таърифдан баланд туради. Уни ҳеч қандай қиёс ёхуд ташбеҳ билан ифодалаб бўлмайди. Аёл буюк, аёл муқаддас, аёл боқийлик, абадият манбаи. Аёл-гўзаллик, латофат ва назокат тимсоли. Ким учун она, ким учун суюкли ёр, яна ким учундир ҳамшира ёинки жон қадар фарзанд бўлган аёл ҳеч қачон муқаддаслигини йўқотмайди.

Шу боис ҳам мазкур байрам ўзгача интиқлик билан кутилади. Айрича шукуҳ, айрича қувонч билан нишонланади.

Вилоят мусиқали драма театрида тўпланган мунис онахонлар, лобар қизлар, умуман, барча байрам иштирокчилари чеҳрасида ана шу қувонч ва шукуҳни кузатиш мумкин эди.

Дастлаб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Муҳиддин Эсанов тантана иштирокчиларига, улар тимсолида бутун воҳа хотин-қизларига табрик сўзи билан мурожаат этди.

Пировардида вилоят раҳбари барчани Хотин-қизлар байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-иқбол, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик, фарзандлар камолини кўриш саодатини тилади.

Тантанали тадбир вилоятдаги таниқли ва ёш санъаткорлар, пойтахтдан ташриф буюрган хонандалар ижросидаги аёл қалби, Юрт мадҳи, баҳор таровати ҳамда муҳаббат мавзулари тараннум этилган соҳир куй-қўшиқлардан иборат байрам концертига уланди.