Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 17 январдан 23 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сонли «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 01-02/12-28-сонли «Реимпорт божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 818-1 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 26 декабрдаги 140-сонли «Аҳоли пунктларидаги сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларидан фойдаланишда ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2650 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 29 декабрдаги 29-сонли «Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1626-6 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1778-1 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 20 январдаги 56-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларининг (ЎзР АҚ-160) 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1734-6 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 23-мҳ-сонли «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2326-1 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли «Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1657-1 (2015 йил 26 январдан кучга кирди).