Янгиликлар
Матбуот анжумани
Маълумки, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган бўлиб, ушбу вазифаларни бажаришда Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Ана шу мақсадда, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда бошқарма олдида турган муҳим вазифалар”га бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди.
Матбуот анжуманида адлия бошқармаси масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Унинг якунида адлия органлари билан оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таклифлар билдирилди.