Янгиликлар
Ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини давлат органлари ходимлари ва аҳолига тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вилоят божхона, соғлиқни сақлаш, молия, ички ишлар бошқармаларининг мурожаатлар билан ишловчи масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
А.Рахматов очиб бериб, мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устунлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, турар жойи, мулки ва бошқа дахлсиз ҳуқуқуқлари қонунларимиз ҳимоясидалиги, мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида олиб борилган ислоҳотлар инсонни эъзозлашга, қадр-қимматини оширишга, манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундай сўнг, бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Б.Джамолов ўз маърузасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги Қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганлиги, қонунни ишлаб чиқишда ривожланган хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилганлиги, ушбу қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат эканлиги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаши, зеро, ҳар бир мурожаатнинг ваколатли давлат органи томонидан ўз вақтида ва холисона ўрганилиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.