Янгиликлар
Обод турмуш – мустаҳкам оила
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Бухоро туман Педагогика коллежида МФЙ ходимлари иштирокида “Оила ва жамият” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Тадбирни Бухоро туман “Маҳалла” фонди раиси У.Рахматов очиб берди. Шунингдек, тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими З.Имомова, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси М.Исмоилова, етакчи мутахассис А.Пулатовлар сўзга чиқиб, жамиятда маҳалланинг роли ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, оилани мустаҳкамлаш ва обод турмушни барпо этишда фаол аёлларни жамият ишларига кўпроқ жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга берилаётган имтиёзлар мавзуларида тушунча ва тавсиялар берилди.
Тадбир баҳс-мунозараларга бой бўлиши учун, МФЙларнинг ходимлари 4 гуруҳ: МФЙ раислари, маслаҳатчилар, котибалар, посбонларга бўлинди. Бунда ҳар бир гуруҳ ўзларининг фаолиятлари жараёнида ҳамда оилавий муносабатларда юзага келаётган муаммоларни плакатларда акс эттириб, ўзаро муҳокама қилиб, бартараф этиш чоралари тўғрисида гапириб ўтдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади – оилаларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг ролини кучайтиришга қаратилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Худди шундай тадбирлар, Бухоро ва Когон шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.