Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Фуқаролик ишларини кўришнинг долзарб масалалари


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари пухта ҳимоя қилинишини таъминловчи мустақил суд ҳокимиятини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Одил судловни амалга оширишни таъминловчи ривожланган замонавий талабларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилди. Умумий юрисдикция судларининг ихтисослаштирилгани уларнинг жиноят ва фуқаролик ишларини малакали асосда кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла ва ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширди.

Пойтахтимизда “Фуқаролик ишларини назорат тартибида кўришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, судьялар, прокурорлар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази директори Н.Жўраев, Юристлар малакасини ошириш маркази директори А.Ғафуров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш борасида барча зарур шарт-шароит яратилганини таъкидлади. Судларнинг ваколатлари кенгайтирилиши билан бирга, одил судловни амалга оширишда уларнинг холислиги ва мустақиллиги кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

Суд тизимига замонавий ахборот технологияларининг жорий этилаётгани ишларни кўриб чиқиш тезлиги ва самарадорлигини ошираётир. Жумладан, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида жорий этилган “E-SUD” электрон судлов тизими синовдан муваффақиятли ўтди. 2014 йилда бу тизим орқали 30 мингга яқин суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза ва 100 га яқин даъво-ариза судьялар томонидан кўриб чиқилди. Айни пайтда ушбу тизимни бошқа судлар фаолиятига жорий этиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Суд жараёнида ишларни малакали ва сифатли кўриб чиқишни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминлашда кассация, апелляция ва назорат инстанциялари имкониятларидан фойдаланилмоқда.

Давра суҳбатида фуқаролик ишлари бўйича судларда назорат тартибида ишларни кўришнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борада суд амалиётида вужудга келаётган айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, соҳага оид қонунчиликни ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.