Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Меҳнатга муносиб рағбат


DSC02083.JPGКексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилмоқда. Зеро, улар юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишига катта ҳисса қўшган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Кексаларни эъзозлаш – ҳар биримизнинг бурчимиз” шиори остида байрам тадбири ташкил этилиб, мазкур тадбирда бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар, меҳнат фахрийлари ҳамда вилоятимиздаги бошқа идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тадбирини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов табрик сўзи билан очиб, ўз табригида азалий анъаналаримиздан бири бўлмиш Наврўз айёми билан барчани табриклади, мазкур табрик давомида адлия органлари тизимида хизмат кўрсатган меҳнат фахрийларининг хизматларини алоҳида эътироф этиб, уларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, адлия идоралари ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ходимлар ўтрасида спортнинг теннис тури бўйича мусобоқа ташкил этилган эди. Ушбу тадбирда мособақа натижаларига кўра ғолиблар тақдирланди.

Давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг ҳуқуқий билим ва касб-маҳоратига, аҳолига кўрсатаётган ҳуқуқий хизмат сифати ва самарадорлигига баҳо бериш, ходимларнинг ўз касбларига нисбатан масъулиятини ошириш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, нотариал идоралар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг биноларни талаб даражасида тутиши, шунингдек, нотариал ҳаракатларнинг сифатли амалга оширилаётганлиги ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш, ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларга малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатишни яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш мақсадида иқтидори юксак нотариуслар ва ФҲДЁ бўлими ходимларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Энг яхши нотариал идора” ва “Энг яхши ФҲДЁ органи” кўрик-танлови барча туман ҳамда шаҳарларимизда ўтказилди.

Кўрик-танлов 3 босқичда ўтказилиб, дастлабки 2 та шарт бўйича танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари олдиндан нотариал идора вакилларининг ҳамда ФҲДЁ бўлимларининг иш фаолиятлари билан танишиб чиқиб баҳолаб олишган.

DSC02083.JPGТанловнинг туман, шаҳар босқичидан ғолибликни қўлга киритган нотариал идоралар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари танловнинг якуний босқичида ўзаро 3-шарт “Эркин мавзу” бўйича беллашдилар.

Мазкур босқичда давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан миллий қадриятларимиздан бири бўлмиш келин салом, халқ оғзаки ижоди намуналаридан лазги, миллий таомлар намойиши, халқимиз ардоғида бўлган шоирларнинг ижод намуналари ҳамда гиёҳвандлик давр муаммоси мавзуларида чиқишлар қилинди.

Танлов якунида ғолиблар бошқарманинг 1-, 2- ва 3- даражали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу кўрик танлов бошқарма тизимида юксак малакали ходимлар сафини кенгайтириш, уларнинг иш фаолиятларини янада такомиллаштириш, ўз касбларига нисбатан масъулиятларини ошириш ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.