Янгиликлар
Кексалари эъзозланган юрт
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилмоқда. Зеро, улар юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишига катта ҳисса қўшган.
Юртимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2015 йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши ушбу йўналишда янги ташаббусларни бошлаб берди.
Ушбу ҳаракатларнинг давоми сифатида Бухоро туман ФҲДЁ бўлими томонидан Бухоро туман “Работак” МФЙда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда уруш йилларида Ватан сарҳадларини мардона қўриқлаган уруш қатнашчиларининг хизматларини алоҳида эътироф этиб, уларга чуқур миннатдорчилик билдирди.