Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқ билимдонлари сараланди


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар 35-мактабида умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда вилоят саралаш босқичи учун жами 13 та жамоалар бешта шарт бўйича беллашишди. Тадбир давомида жамоалар ўзи таҳсил олаётган умумий ўрта таълим муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, Ўзбекистоннинг янги тарихи даври тараққиёти, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар.

Шунингдек юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тарзда ҳамда бадиий чиқишлар ва саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этдилар.

1.jpgҲакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ, “Ҳуқуқ билимдонлари” Республика танловининг саралаш босқичида биринчи ўринга “Адолат” жамоаси, иккинчи ўринга “Камолот” жамоаси ва учинчи ўринга “Жалолиддин” жамоаси лойиқ деб топилди.

Танловда ғолибликни қўлга киритган Ғиждувон тумани “Адолат” жамоаси танловнинг Республика босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларга Бухоро вилоят ҳокимлиги Халқ таълими бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ҳудудий Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.